Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак?

    Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.

    Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур.

    — Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — 4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастика машғулотларда «тоблаб», танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади.

    Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади.

    6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол.

    Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим.

    Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлсада, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ.

    Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин.

    Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага «оғирлик» қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates