Болалар адабиётидан кўнглингиз тўладими?

    Фикр 10 феврал 2021 10022

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Болалар ва ўсмирлар кенгашининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

    Болалар ва ўсмирлар адабиёти ўзига хос хусусиятлари ва эътибори билан катталар адабиётидан фарқ қилади. Зотан, болалар ижодкорлари ўз асарларида дунё воқеаларини болалар нуқтаи назари, дунёқараши билан уйғун ҳолда тасвирлайди. Ҳаётни кенг, қизиқарли тасвирлаш билан бирга болани ҳаётни чуқур англаш ва севишга ўргатади. Болалар адабиётида бадиийлик билан бир қаторда маърифийлик ҳам етакчи ўрин тутади.

    Уюшманинг болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши 2020 йилда ҳам самарали фаолият кўрсатди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси катта мажлислар залида февраль ойида болалар ва катталарга бирдек ижод қилиб келаётган таниқли шоира, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Зулфия Мўминованинг қутлуғ 60 ёшга тўлиши, шунингдек, болаларга бағишлаб чоп этилган янги 4 та китоби тақдимоти муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди.

    Республикамиз бўйлаб ўтказилган кўплаб турли маънавий-маърифий тадбирларда Кенгаш аъзолари – Дилшод Ражаб, Зулфия Мўминова, Ориф Тўхташ, Муҳаббат Ҳамидова, Шукрулла Абдуллаев, Равшан Исоқовлар фаол қатнашди.

    Ўтган вақт мобайнида бир қанча ижодкорларнинг болаларга бағишланган ижодий ишларига кенгаш аъзолари томонидан тақриз ва хулосалар берилди. Бу қўлёзмалар ичида болалар шоири, тажрибали педагог Халқ маорифи аълочиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Негмурод Гулиевнинг “Шеърий математика” номли қўлёзмаси кенгаш томонидан алоҳида эътироф этилди ва нашрга тавсия қилинган.

    Ўтган йилнинг июль ойида “Болалар ва ўсмирлар адабиёти” Кенгаши аъзоларининг тор доирадаги видеоалоқа йиғилиши ўтказилди. Унда Кенгаш аъзолари иштирок этиб, бутун дунёни саросимага солиб турган пандемиянинг фаолиятимизга таъсирини камайтириш, болалар учун ёзилган янги асарларни онлайн тарзда муҳокама қилиш масаласи муҳокама этилди.

    Шунингдек, иштирокчи адиб ва шоирларга адабиёт ихлосманди бўлган болалар битикларига эътибор қаратиш, улар билан телеграм каналлари орқали бўлса-да муносиб йўл-йўриқлар кўрсатиш каби кўрсатмалар берилди. Маънавий-маърифий тадбирларда, айниқса, китобхонлик мавзусидаги онлайн учрашувларда кенгаш аъзолари фаол қатнашди.

    Боғча ёшидаги болажонлар ва бошланғич синф ўқувчиларига мўлжаллаб тайёрланаётган “Китобжоним – қувончим” тўпламининг рус тилидаги вариантини тайёрлашда рус тилида ижод қила оладиган болалар ижодкорлари жалб этилиб, уларга устоз ижодкорлар бириктирилди. Айни пайтда мазкур китоб нашр учун топширилган.

    Кенгаш ҳисобот йиғилишида кун тартибидаги мавзулар бўйича маърузачилар сўзга чиқишди. Шунингдек, йиғилишда “Болалар адабиётидан кўнглингиз тўладими?” деган савол ўртага ташланганида иштирокчилар томонидан эътиборга молик таклифлар ва мулоҳазалар билдирилди.

    Фозил ФАРҲОД,

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates