Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Мурожаатида қайд этилишича, 2015 йилдан вояга етмаган фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғи Т.П. алимент тўлаши лозимлигини, лекин суд ҳужжатларини ижро этиш органи алимент ундириш чораларини кўрмаётганлигини, натижада вояга етмаган фарзанди моддий таъминотсиз қолиб кетаётганлигини билдириб, 2022 йилдан ҳозирга қадар ҳисобланган алимент қарздорлигини ундиришда кўмак сўраган.
Болалар омбудсманининг сўрови асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мазкур ҳолатни ўрганди.
Натижада, қарздор Т.П. нинг 2022 йилдан жорий йилнинг 1 сентябргача бола парвариши учун тўланадиган алиментдан мавжуд бўлган қарздорлик суммаси С.Г. фойдасига тўлиқ ундирилди.