“Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун сиздан миннатдорман”

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча таълим ходимларини табриклади.

    “Бугун ўзгача кун. Мен ҳар сафар шу куни ҳаяжон ва самимият билан сизга миннатдорлигимни изҳор этаман.

    Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз. Айнан сиз сабабли ижодкор, орзулари катта, ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир жамият шаклланади. Мамлакат келажагининг асоси бўлмиш билимли, ақлли, истеъдодли ўғил-қизлар, Ватанни севадиган, жаҳонни забт этишга тайёр ёшлар — сизнинг заҳматли фаолиятингиз самараси.

    Ишонтириб айтаманки, меҳнатингизни енгиллатиш, турмушингизни янада фаровон қилиш ҳамда ўқитувчи обрў-нуфузини энг юксак мақомга олиб чиқиш йўлида қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз. Сиз шунга муносибсиз!

    Теран заковатингиз, чексиз меҳрингиз дунёни яхши тарафга ўзгартиришда давом этинг. Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун сиздан миннатдорман.

    Байрамингиз муборак бўлсин!”, деб ёзади президент ёрдамчиси.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates