Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 6 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
– Турмуш ўртоғим оламдан ўтгач, 3 нафар фарзандим билан яшайман,–дейди «Лолаариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи Д. Қурбонова. –Нафақа пулига қараб ўтирмасдан, ўзим ишлаб, оиламни тебратсам дегандим. Маҳаллага мурожаатим бекор кетмади, тикув машинаси беришди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раҳбари ўринбосари Жаҳонгир Хидировнинг сўзларига кўра, тикув машинаси топширилган аёлларни буюртмалар билан таъминлаш, тайёр маҳсулотларига харидор топиш учун мутасаддилар билан зарур чоралар кўрилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Пискент туманидаги 5 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар хонадонини таъмирлаш учун 50 млн сўм, 10 нафар бемор хотин-қизлар даволаниши ва дори-дармон учун 20 млн сўм маблағлар ҳам ажратилди.