Қайд этилишича, меҳнат шартномалари иш берувчи томонидан шакллантирилади ва тарафлар ўртасидаги келишувга кўра электрон рақамли имзо (ERI) ёрдамида имзоланади.
Имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (my.gov.uz) шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
Меҳнат шартномаларининг электрон расмийлаштирилиши натижасида:
— иш берувчиларга қулайлик яратилади;
— жараён соддалашади ва норасмий бандлик камайтирилади;
— меҳнат шартномаларининг қонунийлигини назорат қилиш имкони мавжуд бўлади ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олди олинади.