Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунлар муҳокама этилди

    Жорий йил 7 январда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида бир қатор қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилди.

    Мажлисда сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, қонун ташаббускорлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

    «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суд-тергов амалиётида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга қаратилган илғор ва самарали механизмлар йўлга қўйиляпти.

    Жумладан, мазкур Қонун билан жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд томонидан ишончли таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозими жорий этилади.

    Тергов судялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш учун тергов судяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

    Қўмита мажлисида «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни ҳам кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг зиммасига бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилди.

    Ўз навбатида, муҳокамадаги Қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ва «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга Департаментнинг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан мазкур Қонун соҳада қонунийликни, қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлашга, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates