Бортида 150 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлди

    Қидирув-қутқарув ишларига Қарши аэропортининг 80 нафар ходими ва 7 бирлик махсус техникаси жалб этилди.

    Қарши шаҳрида парвозларни қидирув-қутқарув қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ўқув машғулотлари бўлиб ўтди, дея хабар беради “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати.

    Тадбир режасига кўра, қўнишдан олдинги манёвр вақтида бортида 150 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

    Тасдиқланган режада назарда тутилган куч ва воситалар белгиланган тартибда фавқулодда вазият жойини қидириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилади.

    Тадбир доирасида қутқарув отрядларининг шайлиги, ёнғинни ўчириш, одамларни эвакуация қилиш ва зарур тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, тиббиёт муассасаларига етказишда мувофиқлаштириш амалиёти ўтказилди.

    Машғулотларга жами 150 нафарга яқин ходим ва идоралараро тузилмаларнинг 22 бирлик махсус техникаси, жумладан, Қарши аэропортининг 80 нафар ходими ва 7 бирлик махсус техникаси жалб этилди.

    «Бундай авиация ҳодисаларига амалий тайёргарлик кўриш ва ходимларни авария-қутқарув ишларига тайёрлашни такомиллаштириш ҳаво транспорти хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим вазифалардан биридир, чунки аэропортнинг ер усти хизматлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўз вақтида ва малакали ҳаракатлари фавқулодда вазиятлар оқибатларини камайтириш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга бевосита таъсир қилади. Бундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча аэропортларида ўтказилмоқда», — дейилади “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабарида.

    Ўқув тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни баҳолаш ва идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва ҳаракатлар батафсил таҳлил қилинди. Натижада Қарши аэропортининг куч ва воситалари, жалб этилган хизматлар ҳаракатлари юқори баҳоланди ва ҳақиқий фавқулодда вазиятда тезкор ҳаракат қилишга тўлиқ тайёр эканлиги эътироф этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates