Риштон туманида Қўриқлаш бўлими ходими чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

    Аёл эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган экан.

    Шу йилнинг 6 август куни соат 13:00 ларда, Қўриқлаш бўлими ходими, кичик сержант Шерзод Одилов Риштон тумани Зодиён қишлоғидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналида чўкаётган аёлни кўриб қолади.

    Сўнг уни зудлик билан сувдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилди.

    Аниқланишича, 2004 йилда туғилган Р.А. (аёл) эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган.

    Туман тиббиёт бўлими уни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғлиғи яхши ҳолатда экани маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates