Намангандаги каналда икки бола чўкиб кетди, бирининг жасади 6 кундан буён қидирилмоқда

    Наманган туманидан ўтган «Шимолий Фарғона» каналида сузишга тушган 16 ёшли икки нафар бола чўкиб кетди, дея хабар берди ФВБ матбуот хизмати.

    Хабарда айтилишича, шу йилнинг 23 июль куни соат 13:48 да 112 ягона диспетчерлик хизматига Наманган тумани Миришкор маҳалласида яшовчи, 2009 йилда туғилган вояга етмаган бола сувга чўккани ҳақида хабар келиб тушган.

    Шундан сўнг Наманган вилоятининг Наманган Чуст ва Поп туманлари фавқулодда вазиятлар бўлимлари қутқарувчилари ҳамда бошқарманинг ғаввослар гуруҳи томонидан сув усти ва сув остида қидириш ишлари бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда

    Бир нафар ўсмирнинг жасади 26 июль куни топилган. Орадан 6 кун ўтиб, 28 июнь куни иккинчи ўсмирнинг жасадини сув ости ва сув усти қидирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳозирги кунда Наманган, Чуст ва Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилар томонидан сув усти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сув ости қидирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates