Бош прокуратура нега талон-торож қилинган банк номларини яшириб келади?

    Мамлакатимизда 24 ноябр 2022 2225

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти талон-торож қилинган банк номларини нега очиқ ёзмаслигини маълум қилди.

    "Ахборот тарқатишда жиноят иши қўзғатилган, бироқ суд ҳукми чиқарилмаган ишлар бўйича жисмоний ва юридик шахларга доир маълумотларни эълон қилишда қонун нормаларига қатъий амал қилиниши Департамент органларининг энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси ҳамда Жиноят процессуал кодексининг 23-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши белгиланган.

    Ушбу нормаларга биноан Департаментнинг расмий телеграм каналида нафақат банклар, балки бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳам номлари уларнинг айби қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунга қадар қисқартирилган шаклларда тақдим этиб борилмоқда.

    Хабарларни ёритишда, жиноят содир бўлган қайсидир ташкилот ёки банк муассасаси номининг тўлиқ очиқланиши қонунчиликка зид бўлиши баробарида кенг жамоатчилик ўртасида нафақат ушбу ташкилотларнинг нуфузи, балки уларда фаолият юритаётган ҳалол, ўз касбига садоқатли ходимларнинг ишчанлик обрўсига салбий таъсир этиши ҳамда жамоатчиликда асоссиз ишончсизлик фикрлари шаклланишига олиб келиши мумкин.

    Шу билан бирга банк муассасасининг бевосита мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувлар жараёнида аниқланган жиноятлар ҳақидаги хабарларда банк номлари кўрсатилаётганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

    Департамент органлари келгусида ҳам амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда фаолияти тўғрисида жамоатчиликка тезкор ва холис ахборотлар берилиши бўйича барча чоралар кўрилишини таъминлайди", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates