Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

    Йиғилиш хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланганди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, бугун, 7 март куни Вазирлар Маҳкамасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Бош вазир раислигида ўтган мажлисда вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.

    Танқидий руҳда ўтган видеоселекторда хорижий давлатлар билан шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз ва ўз вақтида таъминлаш ўта муҳимлиги таъкидланди.

    Шу мақсадда, Президентимизнинг тегишли қарорлари билан Илзат Аблахатович Касимов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди.

    Хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет эл давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, Осиё мамлакатлари, айниқса, Хитойнинг расмий ва ишбилармон доиралари билан ўтган учрашув ва музокараларда эришилган келишувлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates