Бўстон тумани ҳокими аудиоёзуви юзасидан огоҳлантирилди

    Мамлакатимизда 26 октябр 2020 3004

    Ижтимоий тармоқларда Бўстон тумани ҳокимининг тарқалган аудиоёзуви юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билди.

    Ижтимоий тармоқлардаги Бўстон тумани ҳокими дея айтилаётган аудиоёзув юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

    Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам аудио ёзув Бўстон тумани ҳокими С.Мамитовага тегишли эканлиги, тумандаги соя етиштирувчи фермерларнинг соя етиштириш ва уни йиғиб олишдаги масъулиятсизлиги оқибатида туманда соя ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари бир мунча ортга сурилганлиги маълум бўлган.

    Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими фермердан нега соя ҳосилини ўз вақтида йиғиб олмасдан, сояни корчёвка қилиб, юлиб ташлашганлигига изоҳ сўраган.

    Туманда соя ўсимлигини етиштириш ва уни йиғиб-териб олишда сусткашлик қилаётган ҳамда ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараётган фермерларнинг фаолияти туман ҳокимининг эътирозларига сабаб бўлганлиги маълум бўлди.

    Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, тарқалган аудиоёзув учун Бўстон тумани ҳокими С.Мамитовага вилоят ҳокимлиги томонидан “огоҳлантириш” берилганлигини маълум қиламиз.

    Маълумот учун: Туманда 108 та ғалла ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига жами 36.5 тонна соя ўсимлиги экиш ва етиштириш (500 гектар очиқ майдонга, 300 гектар ғоза қатор орасига) белгиланган.

    Андижон вилояти ҳокимлиги

    Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates