Бўстонлиқда 50 гектар ер майдонида ногиронлар учун спорт базаси қурилмоқда

    Мазкур база Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори асосида ташкил қилинмоқда.

    Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланган бўлиб, Бўстонлиқ тумани “Қоронқул“ МФЙ, “Хўжакент“ қишлоғи ҳудудидан 50 гектар ер майдони адаптив спорт турлари билан профессионал шуғулланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулот базаси барпо этиш учун ажратилди.

    Вилоятда 14 та параспорт тури билан шуғулланишга шароит яратилган. 500 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

    Бу борадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Хусусан, давлат спорт мактабларида адаптив спорт бўйича гуруҳлар ташкил этиш, маҳаллалардаги майдончаларни ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам мослаштириш кабилардир.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates