Бўстонлиқда янги Гиннес рекорди ўрнатилди

    Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканида Ўзбекистон Республикаси Герби ҳамда «Ўзбекистон – Мустақилликка 33 йил» ёзуви туширилган «Дунёда энг катта эбру тасвири» яратиш орқали жаҳон рекорди ўрнатилди.

    Тадбирда мамлакатимиз маданият ва санъат арбоблари, тасвирий санъат усталари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, «Ginness World Records» ташкилоти вакиллари қатнашди.

    Мутахассислар таъкидлашича, юртимиз ҳудудида пайдо бўлган «Абри баҳор» ёки «Эбру» санъати бу сув юзасига махсус бўёқ билан тасвирлар чизиш бўлиб, ҳосил бўлган шакллар ва безаклар қоғоз ёки матога кўчириб ўтказилади. Жараён тугал амалга оширилиши учун рассомдан катта маҳорат, билим ва тажриба талаб қилади.

    Ушбу Эбру тасвири бўйича янги рекорд Туркияда истиқомат қилувчи, асли ўзбек рассоми ва Эбру санъати устаси Ахмед Чоктан томонидан ўрнатилди. Қоғозга туширилган тасвирнинг эни 1,61 метр ва узунлиги 12,96 метр бўлиб, жами 20,86 кв.метрни ташкил этади. Аввалги энг катта Эбру тасвири (16,5 кв.метр) жаҳон рекорди 2009 йилда Қатарда ўрнатилган ва 15 йил ўтиб Ўзбекистонда янгиланди.

    Тадбир давомида ижодкор ўз ёрдамчилари билан бирга мазкур ижод намунасини аввал сувда тасвирлаб, кейин махсус қоғозга кўчирди. Жараёнда халқаро экспертлар томонидан кузатиб борилди.

    Якунда мазкур йўналишда янги жаҳон рекорди ўрнатилганини тасдиқловчи махсус ёрлиқ ташкилотчилар томонидан Эбру санъати устаси Ахмед Чоктанга топширилди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат усталари орасида мамлакатимиз Мустақиллиги ва табиатига бағишланган «Янги Ўзбекистон тонги» тасвирий санъат пленерини ўтказилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates