Ҳиндистоннинг Махараштра штатида яшовчи 14 ёшли Аарьян Шукла оғзаки ҳисоб-китобда ўзининг ақлбовар қилмайдиган ақлий салоҳиятини намоён этиб, бир кунда олтита Гиннеснинг рекордларини ўрнатди. Аллақачон “калькулятор-одам” номи билан танилган болакай ўзининг олдинги ютуқларини такомиллаштириб, дунёдаги энг иқтидорли математиклардан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлади.
Унинг янги ютуқлари: у 30,9 сонияда 100 та тўрт хонали сонни, 1 дақиқа 9,68 сонияда 200 та тўрт хонали сонни, 18,71 сонияда 50 та беш хонали сонни қўша олди, 20 хонали сонни 5 дақиқа 42 сонияда 10 хонали сонга бўлишга эришди, иккита беш хонали сонни 51,69 сонияда, саккиз хонали иккита сонни 2 дақиқа 35,41 сонияда кўпайтирди.
Аарьян бир йил аввал итальян теледастурини суратга олиш пайтида 25,19 сонияда 50 та беш хонали рақамни қўша олгани учун илк бор Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди. Ўшандан бери у ўз маҳоратини оширишда давом этиб, ҳар куни математикага 5-6 соат ажратди. Боланинг отаси ўғлида бундай қобилият қандай пайдо бўлганини тушунтириб бера олмаслигини айтди, деб хабар беради gazeta.ru.
“Биз оддий оиламиз. Аарьян миллиардда битта, лекин биз ўзимизни математик даҳолар оиласи деб ҳисобламаймиз”, деди у.