Mirror: дунёдаги энг кекса эркак 112 ёшида вафот этди

    Энг кекса эркак, британиялик Жон Альфред Тиннисвуд 112 ёшида вафот этди, деб хабар берди сешанба куни Mirror газетаси.

    Апрель ойида Гиннеснинг рекордлар китоби 111 ёшли Тиннисвудни энг кекса одам деб тан олди. Август ойида рекордчи ўзининг 112 ёшини нишонлади.

    “Дунёдаги энг кекса одам 112 ёшида вафот этди”, дейилади мақолада.

    Тиннисвуд душанба куни Англиянинг Саутпорт шаҳридаги қариялар уйида вафот этди, деб ёзади Mirror. Унинг бир қизи, тўрт невараси ва уч чевараси бор, деб ёзади газета.

    Тиннисвуд 1912 йил 26 августда Ливерпулда туғилган, ўша йили “Титаник” чўкиб кетган. Бу одам ўзидан 14 йил кейин туғилган ва 70 йил ҳукмронлик қилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан ҳам узоқ умр кўрди. Унинг ҳаёти давомида Буюк Британияда 24 бор бош вазир алмашди, деб ёзади The Guardian газетаси. Тиннисвуд, шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушининг энг кекса эркак фахрийси эди.

    Англиянинг Саутпорт шаҳридаги қариялар уйи ходимлари бу одамни кўп гапирадиган одам деб таърифлашди. Тиннисвуднинг ўзига кўра, унинг узоқ умр кўриш сири – омадда. У соғлом бўлиш учун асосан меъёрга риоя қилишни маслаҳат берган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates