Ҳиндистонлик фуқаро мотоциклда 140 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Ҳиндистонлик мотоциклчи Венкат Картик Тупили 450 кунлик саёҳат давомида Ҳиндистон чегараларини кесиб ўтмасдан 140 000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.

    У ҳар куни ўзининг Royal Enfield Himalayan мотоциклида 350 километрга яқин масофани босиб ўтди.

    Рекорд ҳисобга олиниши учун у бир нечта талабларни бажариши керак эди: шу жумладан бир йўлни икки марта кесиб ўтмаслик.

    Дастлаб, рекордчи Ернинг тўртта айланасига тенг бўлган 160 000 километр масофани босиб ўтишни режалаштирган эди, аммо белгиланган маррага 20 000 километрга яқин масофа етмай қолди.

    Ҳиндистонлик байкер ўз ютуғини исботлаш учун 20 000 дан ортиқ фотосуратлар, 5 000 дан ортиқ видеолар, GPS кўрсаткичлари бўлган 458 та файл, гувоҳларнинг 460 га яқин хатлари, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ва оммавий ахборот воситаларидаги мақолаларни тақдим этди. Рекорднинг маълумотлар базаси олти терабайтдан ортди, деб хабар беради techcult.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates