Бўстонлиқда ёнғинни бартараф этишда қуролли кучларнинг 2 дона вертолёти ҳам иштирок этмоқда

    Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Журакбау ўрмон бўлимида тахминан соат 11:20 ларда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.

    Ёнғин соат 12:30 ларда қуршаб олинган. Ҳозирда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 150 нафардан зиёд, ФВВ ҳудудий органларининг 150 нафар, Угом-Чотқол Миллий табиат боғининг 20 нафардан зиёд ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

    Табиий офатни бартараф этиш учун ўрмон хўжалигининг 5 дона сув ташувчиси (водовоз), Автойўлнинг 2 дона сув ташувчиси, ФВВ ҳудудий бўлимининг 4 дона ёнғин ўчириш экипажи, 2 дона махсус мотопомпаси, қуролли кучларнинг 2 дона вертолёти ҳамда 14 дона бошқа техникалари жалб этилган.

    Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates