Вазирликнинг дастлабки маълумотига кўра, бугун, 31 июль соат 13:00 да Тошкент вилояти ФВБга, Бўстонлиқ тумани, «Бурчмулла» МФЙда жойлашган «Бурчмулло» ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳозирда, воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.
Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг маълум қилишича, ёнғин таъсир ҳудуди 3-5 гектар атрофида экани тахмин қилинмоқда. Ҳозирги дақиқаларда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан барча куч ва воситалар сафарбар этилди.
Ёнғин содир бўлган тоғли ҳудудга фақат пиёда, тоғ сўқмоқлари орқали бориш мумкин. Шунинг учун ҳудудга мудофаа вазирлигининг ёнғинни бартараф этишга мўлжалланган авиация кучлари чақирилган.








