Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

    Унда вилоят сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

    Сессияда 24-Хумдонак сайлов округидан сайланган депутат Ашуров Жамол Ражаббоевич халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

    Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Сессияда Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.