Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.
2025 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:
- мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари.
Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.