Университет мансабдорлари 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юборди

    Мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали фаолияти ўрганди.

    Ўрганиш натижасида филиалнинг мансабдор шахслари қонунчилик талабларига зид равишда 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates