"Бойсун баҳори" халқаро фестивали доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

    "Бойсун баҳори" халқаро фестивали доирасида кураш ва югуриш мусобақалари ўтказилди

    Сурхон воҳасининг Бойсун туманидаги Паданг кенгликларида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилган фестивалда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан мартабали меҳмонлар, фольклорлар, соҳа мутахассислари, мухлислар иштирок этди.

    Паданг кенгликларида юздан ортиқ ўтов уйлар ўрнатилиб, турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш, миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

    Қизғин баҳсларга бой бўлган кураш беллашувларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган донгдор полвонлар ўзаро куч синашган бўлса, югуриш мусобақаси ҳам қизғин ўтди. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates