баннер
14 мар 2025
13:57

    Бойсун туманида анъанавий «Олма сайли» фестивали бўлиб ўтади

    Шу йилнинг 2 ноябрь куни Бойсун туманида анъанавий “Олма сайли” фестивали бўлиб ўтади.

    Туманда яқин йиллардан буён мева пишиқчилигида ўтказиш ажойиб анъанага айланган фестиваль дастуридан олма сайли, туристик манзилларга инфо-тур, савдо кўргазмалари ташкил этиш, машҳур Омонхона шифобахш суви жойлашган ҳудудда туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросимини ўтказиш мўлжалланмоқда.

    Фестивалга узоқ-яқиндан келган меҳмонлар тоғлар қўйнида етиштирилган сархил олма ва бошқа меваларни татиб кўриб, уларнинг инсон организмига фойдаси ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлади.

    Соҳибкорлар ўртасида ташкил этилган олма етиштиришда “Энг фаол маҳалла”, “Энг фаол ташкилот”, “Энг ширин олма боғи яратувчиси” каби танловлар ғолиблари аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади. Фольклор жамоалари ва эстрада хонандаларининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилади.

    Эслатиб ўтамиз, қадимдан “Бойсун” навли олма ширин таъми ва серсувлиги билан харидоргир бўлган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech