Фарғонада кунига ўртача 150 тонна хурмо экспорт қилинмоқда

    Умумий қиймати 8,5 млн долларга тенг бўлган 1768 партиядаги 13126 тонна хурмо маҳсулотлари Россия, Украина, Беларусь, Тожикистон, Қирғиз ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинди.

    Фарғонадан йил бўйи мева ва сабзавотлар экспорти тўхтамайди. Айни кунларда вилоятда узум, беҳи, олма ва хурмо экспорти жадал давом этмоқда.

    Бу йил вилоятда хурмо ҳосили мўл бўлган. Унинг экспорти ҳам жадал давом этмоқда. Экспорт мавсуми бошланганига ҳали кўп бўлмаган бўлса ҳам экспорт ҳажми катта.

    Шу йилда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 8,5 млн долларга тенг бўлган 1768 партиядаги 13126 тонна хурмо маҳсулотлари Россия, Украина, Беларусь, Тожикистон, Қирғиз ва Қозоғистон каби давлатларига экспортга расмийлаштирилган.

    Бошқарманинг «Водий» ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг Олтиариқ туманидаги «Экспортга кўмаклашиш маркази»да кунига ўртача 700 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилаётган бўлса, шундан ўртача 150 тонна қисмини хурмо маҳсулотлари ташкил этмоқда.

    Тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган «экспорт уч қадам» дастури орқали «даладан экспортга» тамойили асосида экспорт товарларини тўғридан тўғри чегара божхона постларида расмийлаштирилаётгани тадбиркорлар учун жуда қулай бўлмоқда.

    Ҳозирга қадар расмийлаштирилган хурмо маҳсулотларининг 20 фоиздан ортиқ қисми ёки 2700 тоннадан зиёд хурмо маҳсулотлари чегара божхона постида соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши таъминланган.

    Бу эса тадбиркорларнинг вақтини тежашга, маҳсулотларнинг тезкорлик билан ҳамда сифати бузилмаган ҳолда ўз манзилларига етиб бориш имконини бермоқда.

    Маълумот ўрнида: 2023 йилда Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан умумий қиймати 4 млн 500 минг долларга тенг бўлган жами 587 партиядаги 6458 тонна хурмолар Полша, Россия, Украина, Беларусь, Қирғиз ва Қозоғистон каби давлатларга экспортга расмийлаштирилган. Хурмо экспорти билан 2023 йилда жами 67 нафар тадбиркорлар шуғулланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates