Ўзбекистонда Корея Республикаси ҳамкорлигида узумнинг янги нави етиштирилади

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида Корея Республикасининг «TNS Global Group» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Мулоқотда компания вакиллари Ўзбекистонга ташриф доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти билан танишганини маълум қилди.

    «TNS Global Group» компанияси – қишлоқ хожалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш билан шуғулланади. Корхона бу борада катта тажрибага эга бўлиб, навларни танлашдан тортиб қуритишгача бўлган технологияни ишлаб чиққан.

    Компания мутасаддилари Ўзбекистонда ишончли ҳамкорларни топишни мақсад қилган. «TNS Global Group» директори мамлакатимизда очиладиган боғларда илғор тажриба асосидаги тизимни йўлга қўйишни режалаштирганин.

    Учрашув доирасида фитосанитария таҳлилларини олиб борадиган Марказий фитосанитария лабораторияси фаолияти ўрганилди, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш масалалари аҳамияти муҳокама этилди.

    Шунингдек, бугунги кунда Жанубий Кореяга экспорт қилинаётган мева-сабзавотларнинг сифат назорати, юзага келаётган муаммолар масаласи таҳлил этилди, уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates