Британия Кенгаши Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтиради

    Таълим 27 август 2024 543

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Кенгаши бош директорининг глобал ҳамкорлик бўйича ўринбосари Чарли Уолкер билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Британия Кенгашининг Ўзбекистон билан ўрта ва олий таълим соҳаларида ҳамда санъат ва маданият йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

    «Биз 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистонда креатив иқтисодиётга бағишланган халқаро конференция ўтказилишини олқишлаймиз. Шунингдек, Британия кенгаши томонидан ушбу тадбирни юқори даражада ташкил этилишида амалий кўмак кўрсатилиши маълум қиламиз», — деди у.

    Учрашув якунида Британия Кенгашининг Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш ва хорижий томоннинг шу йил 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этиши бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates