Брянск вилоятида кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмди

    Брянск вилоятида (Россия Федерацияси) кўприк қулаганидан кейин 2, 3 ва 4 июнь – мотам кунлари деб эълон қилинди.

    Брянск вилоятида Вигоничский туманидаги поезд фожиаси муносабати билан 2, 3 ва 4 июнь – мотам кунлари деб эълон қилинди, деб хабар берди вилоят губернатори Александр Богомаз ўзининг Telegram-каналида.

    Богомазнинг қўшимча қилишича, Брянск вилояти ҳукумати Брянск ижроия ҳокимияти билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва жароҳатланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатади. Вилоят губернатори ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

    1 июнга ўтар кечаси Брянск вилоятининг Вигоничский туманида автомобиль кўприги қулаб тушди. Кўприкнинг қисмлари унинг остидан Климов-Москва йўналишида ҳаракатланган 86-сонли йўловчи поездига қулаб тушган, локомотив ва вагонлар рельсдан чиқиб кетган. 7 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар беради ria.ru.

    Вилоят губернатори Александр Богомаз поезд ҳаракатланаётганда кўприк портлатиб юборилганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноий иш очилган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг “РИА Новости”га маълум қилишича, Курск вилоятида портлатилган кўприк иши каби, бу иш ҳам бўлим бошлиғи Александр Бастрикиннинг кўрсатмаси билан Бош тергов бошқармасига ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates