Европа Иттифоқининг юқори ижрочи органи 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш йўлини белгиламоқда. Бунга эришиш учун Европа Комиссияси 2030 йилга мўлжалланган мақсадларни тўлиқ амалга оширишни, яъни иссиқхона эффектини келтириб чиқарадиган моддалар эмиссиясини 55 фоизга камайтиришни тавсия қилмоқда. Унинг олдида ҳам саноатни, ҳам жамоатчиликни иқлимни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигига ишонтириш муаммоси турибди, деб хабар беради ru.euronews.com.