Бу ҳафта ҳавонинг нисбатан илиши кутилади

    Мамлакатимизда 12 октябр 2020 383

    Ўтган ҳафтада Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирида мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.

    Бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

    Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

    Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

    Ҳарорат кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates