«Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бунданда жиддийроқ талафот бўлиши мумкин» – Энергетика вазири

    Энергетика 7 декабр 2022 997

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ ва электр узилишларига изоҳ берди.

    Вазир ҳозирги об-ҳаво шароитида жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишга мажбур бўлинаётганини қайд этди.

    «Тўғри, эътирозлар бор — электр ҳаммага ҳам етиб бормаяпти. Жуда кўп ўчишлар бўляпти. Лекин биз буни тан оламиз, инкор этмаймиз. Бу бўйича режали, тизимли ишлар қилиб, ҳозиргидай об-ҳаво шароитида чекловлар киритган ҳолда чиқиб кетмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин. Шунинг учун кескин чоралар кўришга мажбурмиз, — дейди вазир.

    Соҳа раҳбари Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги цемент заводи ишчиларининг интернетда тарқалган жамоавий мурожаатига ҳам муносабат билдирди.

    «Ҳамма биладики, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бор, ғишт заводлари, янгидан қурилаётган цемент заводлар барчаси кўмир, яъни альтернатив ёқилғида ишлаши керак. Ҳозир бу заводни табиий газга ким улаган, ким рухсат берган, буни алоҳида ўрганиб чиқамиз. Лекин корхона раҳбарлари шартнома шартларига кўра вақтида огоҳлантирилган. Ишчилар билан тегишли тарғибот ишларини олиб бориши керак эди», – деди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates