Бугун 5 баллгача бўлган кучли магнит бўрони кузатилади

    Биласизми? 24 март 2023 2212

    Бугун, 24 мартда кучи 5 баллга тенг бўлган янги магнит бўронининг энг кучли геозарбалари сайёрамизга таъсирини ўтказади.

    Кучли геозарбалар жума куни кечаси соат 3 да бошланган ва кун ўртасигача давом этади. Кейин бўроннинг кучи пасайиб, 3-4 баллгача тушиши кутилади. Бироқ, хотиржамлик даври узоқ давом этмайди. 25 март, шанба куни кечқурун 5 баллик геомагнит бўрони бошланади, деб ёзади «MK.ru».

    Мутахассислар магнит бўронларига олдиндан тайёргарлик кўришни маслаҳат беради.

    Жисмоний фаолликни камайтиринг. Қўшимча иш билан шуғулланманг, шунингдек, оғир уй ишларини ва спорт залида интенсив машғулотларни бошқа кунга режалаштиринг.

    Сурункали касаллигингиз бўлса, шифокор тавсия этган дори-дармонларни қабул қилинг. Стрессли кунларда шифокор томонидан тасдиқланган седатив препаратларини ёки тинчлантирувчи ўсимлик дамламаларини қабул қилиш тавсия этилади.

    Ўз рационингизни кўриб чиқинг. Тузланган ва дудланган маҳсулотларни таомлар рўйхатидан чиқариб ташлаш керак, улар шиш ва қоннинг қуюқлашишини ошириши мумкин. Яшил чой ёки оддий сув қоннинг қуюқлашишини пасайтиришга ёрдам беради. Катта ёшдагилар кунига вазнига қараб 1,5-2 литр тоза сув ичиши керак.

    Кунига камида 1 соатдан кам бўлмаган вақтда очиқ ҳавода, яхшиси ҳавоси тоза бўлган боғда юринг. Мунтазам равишда хоналар ҳавосини алмаштириб туриш, шунингдек, кўчада сокин сайр ҳам фойда келтиради.

    Узоқ сафарларни, айниқса рулда юришни, бошқа кунга кўчирганингиз яхши.

    Асабийлашмасликка ва можароларга аралашмасликка ҳаракат қилинг - стресс босимнинг кўтарилиши, юрак уришини тезлаштириш ва бош оғриғига олиб келиши мумкин.

    Спиртли ичимликларни умуман қабул қилманг. Бу сизни ўзингизни фақат ёмон ҳис қилишингизга олиб келади ва сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates