Бугун “Правда Востока” газетаси 105 ёшга тўлди

    Воқеа-ҳодисалар 2 апрел 2022 2716

    “Правда Востока” газетаси Ўзбекистондаги энг кекса ижтимоий-сиёсий нашр саналади.

    Газета 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган. 1924 йилдан “Правда Востока” дея номланган газета 1975 йилдан буён ҳар куни нашр этилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги қарори билан “Правда Востока” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси номи “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” давлат корхонаси деб ўзгартирилди ҳамда иккала газета битта таҳририятга бирлашди.

    Бугун газетанинг қарийб 30 минг (29836)-сони ўқувчилар қўлига етиб борди.

    Газета ўтган йиллар давомида мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўз ўқувчиларига узлуксиз етказиб бераётган нашр бўлиб, бугун медиаконвергенция асосида замонавий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали бутун дунёга ахборот тарқатмоқда.

    “Правда Востока” газетасининг 105 йиллик юбилей байрами билан Таҳририят жамоасини, шу газетада меҳнат қилган устоз журналистларни, фахрий ҳамкасбларимизни муборакбод этиб, бирлашган Таҳририят жамоасига куч-қувват, ижодий муваффақиятлар тилаймиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates