Бугун “Тошкент ёшлар форуми – 2020”га старт берилди

    18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилмоқда.

    “Тошкент ёшлар форуми — 2020”да ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришмоқда. Форум ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш, ёшларни маданият, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари тўгараклари ҳамда спорт ва ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларга жалб этиш мақсадини ўзида мужассам этган. Форум давомида Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилади, мавзуга доир тақдимотлар ўтказилади. Бугунги ҳаракатларнинг натижадорлиги, самарадорлиги масалалари хусусида фикр алмашилади.

    Жумладан, 19 декабрь куни “Tashkent City”нинг Конгресс холл мажмуасида 2021 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар йўналишида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар, “Ёшлар ва гендер тенглиги” мавзусида ёш киноижодкорларнинг тақдимоти ўтказилади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Акмал Жумабоев билан “Глобаллашув даврида ёшлар миграцияси” мавзусида ёшларнинг очиқ мулоқоти, “Ижтимоий соҳа-2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари”, “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси — 2030”, “Рақамли Тошкент — 2030” каби қатор тадбирлар ёшлар ҳаётида ёрқин из қолдириши шубҳасиз.

    Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates