Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам.
Шу муносабат билан байрамдан олдинги куни ишнинг давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.