баннер
29 мар 2025
02:23

    Талабалар “Жўхори гуртук куни“ни кўтаринки кайфиятда нишонладилар

    Талабалар “Жўхори гуртук куни“ни кўтаринки кайфиятда нишонладилар

    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг талабалар турар жойида қорақалпоқ халқининг миллий таоми — жўхори гуртик тайёрланди.

    - Ҳар йили талабалар турар жойида ушбу байрамни нишонлаб, талабалар билан биргаликда жўхори гуртук тайёрлаб, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ҳақида суҳбатлашамиз, ўзаро фикр алмашиб, тарихимиз ва маданиятимиз ҳақида маълумотлар берамиз. Бу байрам вилоятлардан келган талабалар ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотади. Улар қорақалпоқ халқининг миллий таоми жўхори гуртук ва унинг тайёрланиши ҳақида маълумотларга эга бўлади. Албатта, бу байрам орқали биз юртимизнинг ўзига хос маданияти, тарихи, урф-одатлари ва миллий таомимиз ҳисобланган жўхори гуртукни дунёга танитишга ҳисса қўшамиз, — дейди Талабалар турар жойи директори Мийўагул Қаллибекова.

    Байрам тадбирида институт талабалари миллий либосларда халқимизнинг қиз-йигитлар айтишувини ўтказиб, шу билан бирга, миллий анъаналаримиз, уларнинг тарихи ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлди. Тадбир доирасида талабалар турар жойи жамоаси, нуроний онахонлар ва ёшлар биргаликда миллий таом – жўхори гуртикни тайёрлаб, байрам дастурхонига тортди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида 25 февраль жамоатчилик ташаббуси асосида “Жўхори гуртик куни” сифатида халқимиз орасида кенг тарзда нишонланиб келинмоқда.

    Ҳар йили шу санада халқимиз катта ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатиб, нафақат оилаларда дастурхон атрофида, балки меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, кафе ва ресторанларда ҳам юқори кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.

    Албатта, бундай ташаббуслар аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган анъаналарни келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech