Бугундан "Тошкент-Қарши" поезди Шаҳрисабзгача қатновини бошлайди

    Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 4/3-сонли “Насаф” тезюрар электропоезди бугундан бошлаб “Шаҳрисабз” темир йўл вокзалигача қатновини амалга оширишни бошлайди. Бу сайёҳларга Қамаши туманидаги “Лангар-Ота” зиёратгоҳига бориш учун қулайлик яратади. Чунки бу поезд Қамаши станциясида ҳам тўхтаб ўтади.

    4-сонли поезд бугун Тошкент Марказий темир йўл вокзалидан ўзининг амалдаги жадвалига асосан, “Қарши”темир йўл вокзалидан эса соат 14:27 дан бошлаб “Шаҳрисабз” йўналишига, шунингдек, бугун соат 17:04 дан бошлаб эса 3-сонли “Насаф” электропоезди “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширишни бошлайди.

    Шу сабабли 6318-сонли “Қарши-Шаҳрисабз” шаҳарлараро электропоездининг ҳаракат жадвалига ҳам бироз ўзгартириш киритилади. Унга кўра ушбу поезд бугундан Қарши темир йўл вокзалидан соат 17:29 да қатновини амалга оширади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates