Булбул овлаган шахсга салкам 7 миллион сўм жарима белгиланди

    Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси, ИИБ ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

    Хабарга кўра, тадбир давомида фуқаро A.Н. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатномаларсиз 11 та булбулни овлагани аниқланди.

    Ҳуқуқбузардан ноқонуний ов қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Қушлар эса табиат бағрига қўйиб юборилди.

    Ҳолат юзасидан A.Н.га нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У ҳайвонот дунёсига 3 630 000 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 300 000 сўм жарима белгиланди.

    Ҳуқуқбузар жами 6 930 000 сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates