Бу ҳада диетолог Михаил Гинзбург маълумот берди, деб хабар беради iz.ru.
Диетологнинг таъкидлашича, булғор қалампирида каротиноидлар, озуқа толаси ва турли минераллар, жумладан калий ва магний мавжуд. Улар, ўз навбатида, юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда фойдалидир. Каротеноидлар ҳам антиоксидант вазифасини бажаради.
Гинзбургнинг қўшимча қилишича, қандли диабетга чалинганлар рационида булғор қалампири ҳам бўлиши керак, чунки сабзавот таркибидаги толалар шакарнинг сўрилишини секинлаштиради.