Бугун республикамизнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

    Шу йилнинг 2 август куни Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.

    Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates