8 январь кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    “Ўзгидромет” агентлигининг хабарига кўра эртага Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

    Қайд этилишича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Бухоро, Навоий вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

    Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

    Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.