Агентликнинг маълум қилишича, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача, кундузи қуёш ҳавони 6-11 даража илиққача иситиши кузатилади. Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.
Пойтахтимизда: бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 8-11 даража илиқ бўлади.