Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари фахрий судьялари тақдирланди

    Судьялар олий кенгаши ахборот хизматига кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  суд тизимида узоқ ва самарали фаолият кўрсатган фахрийлар "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Жумладан, Қашқадарё вилоят суд раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Эргаш Умиров, узоқ йиллар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида судья бўлиб фаолият юритган Абдураҳмон Каримов ҳамда Турсунбой Тангриевга “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

    Маълумот ўрнида, “Суд фахрийси” кўкрак нишони Давлат раҳбарининг тегишли Фармонига биноан жорий этилган бўлиб, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, пенсияга чиққан судьяларга топширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates