Бухоро вилоятида қуввати 270 Мвт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 5 январ 2022 1727

    2021 йилнинг 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    Хабарда ҳозир мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштирилаётгани айтилган. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди.

    Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэфициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 900 миллион киловатт-соат электр энергияси билан) 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.

    Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates