Икки вилоятда ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 6 феврал 2025 589

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Наманган ва Самарқанд вилоятларида фуқароларга ер майдонларини ноқонуний тарзда олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. (муқаддам судланган) “Қўқимбой” массивидаги 5 нафар фуқарога ажратилган жами 40 сотих ер майдонини ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали “Чорвачилик” йўналиши учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига фуқаро М.Б.дан 61 млн сўм ва 3 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, “Тинчлик“ МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки ўзиники эканлигини ва 125 млн сўмга сотишини айтиб, келишилган пуллардан 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates