Ўтказилган тезкор тадбирларда Департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.П. фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган Нукус шаҳри ҳудудидаги 3,6 сотих ер участкасини 170 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Н.Н. фуқаро Х.А.га «У.Д.» қўшма корхонасига ажратилган ер майдонининг 4 сотихини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали 10 500 АҚШ доллари эвазига турар жой сифатида расмийлаштириб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.