Жондор туман ҳокимлиги матбаот хизматининг хабар беришича, Жондор тумани Зарафшон дарёсидаги кўприк қулаб тушган. Бунинг оқибатида кўприк устида ҳаракатланаётган юк машинаси дарёга тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.
"Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади", дейилади матбуот хизмати берган маълумотда.