Дам олишга борган аёл ҳужжатларидан айрилди

    Жиззахда Зомин тумани Суффа платосида жойлашган осма кўприкни томоша қилиш учун келган аёлнинг шахсий ҳужжатлари жарликка тушиб кетди.

    Бу ҳақда Жиззах вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 18 июль куни соат 11:10ларда Жиззах вилояти ФВБ Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отрядига Зомин тумани Суффа платосида жойлашган осма кўприк(Бахт кўприги)га ҳордиқ чиқариш учун келган фуқаролардан шахсий буюмлари ва ҳужжатлари солинган ҳамёни жарликка тушиб кетганлиги ва уларга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатга асосан ҳодиса жойига қутқарув гуруҳи юборилди.

    Ҳодимларнинг саъй ҳаракатлари билан фуқаронинг шахсий ҳужжатлари жарликдан олиб чиқилиб, эгасига топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates