Хитойда кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди

    Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди.

    Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

    “20 июль куни соат 12:00 ҳолатига кўра, қидирув-қутқарув операцияси давомида дарёга тушиб кетган автомобилларнинг еттитаси ва 12 киши ҳалок бўлгани аниқланди, бир киши қутқариб олинди”, дейилади хабарда.

    Шу билан бирга, 18 та машина топилмади, 31 киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида.

    Шэньси вилоятидаги Шанло шаҳридаги Чжашуй уездидаги автомобиль кўприги кучли ёмғир туфайли қулаб тушди. Оқибатда 17 та енгил автомобиль ва саккиз юк машинаси дарёга тушиб кетди.

    Хитой Раиси Си Цзиньпин одамларни қидириш ва қутқариш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.

    Ўтган ҳафта Шэньси вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилди. Сув тошқини тўртта республика ва вилоят аҳамиятига молик йўлларга зарар етказди, 40 дан ортиқ қишлоқ йўлларини ювиб, 21 кўприкни вайрон қилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates